Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ПАРТИЯ ФРАКЦИЯСИНИНГ МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

11.01.2019 , 17:25

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ва шундан келиб чиқадиган Давлат дастури ижроси ва 2018 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят кенгашлари масъул ходимлари ҳамда депутатлик бирлашмалари аъзолари иштирок этди.

Анжуманда ўтган 2018 йилда партия фракция томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан фракция раҳбарининг маълумоти тинглангди. Таъкидландики, Ўзбекистон ХДП фракцияси ўзининг 2017 йилдаги фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, давлат раҳбарининг 2017 йил 22 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида депутатларнинг ишини янада такомиллаштиришга қаратилган кўрсатма ва таклифларидан келиб чиқиб, мутлақо янгича йўналишда ташкил этди.

Эътироф этилдики, ўтган йилда қонун ижодкорлиги фаолияти сифат ва сон жиҳатдан янада такомиллашди. Хусусан, ўтган давр мобайнида фракция йиғилишларида 175 та қонун лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, 17 та қонун лойиҳаларига фракция ташаббуси билан концептуал ўзгартиришлар киритишга эришилди.

Анжуманда таъкидландики, Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 315 та таклифлари ишлаб чиқилиб, улардан 220 таси қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ–вилоят–туман” тизими орқали 145 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва дупутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилиб, улардан 500 га яқин таклифлар олинди. Фракциянинг 12 нафар аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 17 та қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлдилар.

Шунингдек, тадбирда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунини 37-моддасига ўзгартишлар киритиш, “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги ҳамда “Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши ва ижтимоий интерацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари партия фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилгани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар хуқуқларини ҳимоя қилиш, мазкур соҳада давлат сиёсатини юритишда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, Ногиронлар, Кўзи ожизлар, Кар-соқовлар жамиятлари билан биргаликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси чуқур ўрганилган ва мазкур соҳа бўйича ҳудудлардаги ушрашувларда аниқланган 77 та муаммолар фракцияда муҳокама қилинди. Натижада 50 дан ортиқ таклифлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаётган Республика ишчи гуруҳига тақдим этилган.

Анжуманда эътироф этилдики, давлатимиз раҳбарининг Парламентга йўллаган мурожаатномасида Олий Мажлиснинг назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, “самарасиз назорат ёки қуруқ мажлисларнинг кераги йўқлиги” тўғрисидаги асосли танқидларидан келиб чиқиб, партия фракцияси ташаббуси билан ўтган давр мобайнида Соғлиқни сақлаш ва Бандлик вазирларининг парламент эшитуви, Соғлиқни сақлаш ва Қурилиш вазирлари иштирокида 2 марта “Ҳукумат соати” ўтказилди. Шунингдек, фракция, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда 5 маротаба ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан 1 маротаба тегишли вазирликларнинг ахборотларини эшитдилар. Мурожаатлар асосида Фракция томонидан 24 та депутатлик сўровлари юборилди. Назорат-таҳлил ишлари давомида фракция аъзолари аралашуви билан 42 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси ҳамда 47 нафар фуқароларга даволаниш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига ордерлар берилди.

Эътироф этилдики, эшитувлар асосан, депутатларнинг ўз сайловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотлари даврида кўтарилган долзарб муаммолар асосида ташкиллаштирилган бўлиб, эшитувларда маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштирокини таъминлаш амлалиёти жорий қилинган.

Тадбирда таъкидландики, сайловчилар билан учрашуви давомида 8122 та хонадонларга кириб борилди ва 50206 нафар фуқаролар билан мулоқотлар қилинди. Мазкур мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан 10295 та масалалар кўтарилган. Кўтарилган масалаларнинг асосий қисми уй-жой-коммунал (928 таси), транспорт ва йўл қурилиши (654 таси), (795 таси) соғлиқни сақлаш масалалари, (964 таси) аҳоли бандлиги, (925 таси) банк-кредит, (562 таси) таълим, (589 таси) савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига тааллуқлидир. Мазкур масалаларнинг аксарияти (90%га яқини) ҳудудларнинг ўзида маҳаллий мутасаддилар билан муҳокама қилиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди, қолганлари Қонунчилик палатасида тегишли вазирлик-идораларнинг раҳбар ва масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилинди. Айрим масалалар юзасидан тушунтириш сўралиб, тегишли соҳалар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди. Депутатлар кўмагида 156 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 125 нафар фуқаронинг тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланди, 568 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди, 56 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти банк терминаллари билан таъминланди.

Анжуман якунида партия фракцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистлар қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати