Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

06.02.2019 , 18:20

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусова бир ҳафта мобайнида ўз сайловчилари билан учрашди.

Депутат Ангрен шаҳар "Карвон" ва "Бўстонлик" маҳаллаларида одамларнинг дарду-ташвишини ўрганиш, айрим муаммоларга жойида ечим топиш, ҳақиқий ҳолат юзасидан таҳлил қилиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларни қийнаётган масалаларни ҳал этилишига эьтиборни кучайтириш мақсадида маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан уйма-уй юриб, хонадонларга кириб борди.

Мулоқот чоғида депутат аҳоли томонидан тоза ичимлик суви, канализация, иссик сув, қатнов йўлларини таьмирлаш, боғча ёшидаги болаларни МТМларга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Шу мулоқот жараёнларида аниқланган, айни паллада Ангрен шаҳардаги турли баҳоналар билан жалб килинмаган 62 нафар болалар МТМга жойлаштирилиши борасида тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, синф хоналари етишмаслиги оқибатида қийинчиликларга дуч келинаётган 10-мактабдаги муаммоларга ечим йўллари аниқланди. Ушбу масалалар юзасидан депутат мутассади ташкилотларга қонун талабларига мувофиқ депутатлик сўрови расмийлаштирди.

 

Озода ЖАББОРОВА,

Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар кенгаши раиси