Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

БАРТАРАФ ЭТИЛГАН 15 МУАММО

07.02.2019 , 17:02

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Ўз ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Урал Ўразбоев, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари Тўлқин Шерматов ҳамда Бахтинисо Сувонқуловалар тумандаги Мулканлик, Кўшкўприк, Тошкентлик ҳамда Қатортол МФЙ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган муаммолари мавжуд бўлган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Кун тартибида биринчи масала юзасидан Ўз ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ўрал Ўразбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси бўйича мулоҳазалар юритди. Жумладан: Давлатимиз раҳбари ҳар бир маърузаларида куйиб-ёниб барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, одамларнинг дард-ташвишларини тинглашга, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгналиги, Президентимиз таъкидлаганидек: «Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур» деган сўзларига эътибор беришимизни таъкидлаб ўтди.

Мурожаатномада мамлакатимизда иқтисодий юксалишни таъминлаш орқали ижтимоий соҳани тараққий эттириш устувор вазифа бўлиб қолиши алоҳида қайд этилганлиги, бунда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, пировардида аҳолининг фаровон турмуши фаровонлигини ошириш кўзда тутилганлиги, бир сўз билан айтганда, кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш ижроси мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очади албатта, халқимизнинг янги, янада юксак марраларни қўлга киритишида пойдевор бўлиб хизмат қилади. Президентимиз келгусидаги ислоҳотлар самарасини оширишда сиёсий партиялар, парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб билдирган фикрлари биз – сиёсий партия вакиллари ҳамда парламент аъзоларидан ўз ишимизни танқидий кўриб чиқишни талаб қилади.

Президентимиз таъкидлаганидек, ислоҳот – бу янгиланиш, ўзгариш дегани. Ислоҳотлар ижобий натижа бериши учун, аввало раҳбарларимиз ва одамларимиз ўзгариши керак. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради. Бу мақсадга эришиш учун биринчи навбатда, барча даражадаги партия ташкилотлари раҳбарлар ва халқ депутатлари, барча етакчилар ўз фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этишларини бугун ҳаётнинг ўзи талаб этаётганлигини айтиб ўтди.

Учрашув жараёнида фуқаролардан 25 та турли хил мазмунда савол, таклиф, муаммолар билдирилди. Шундан 15 та масала жойида иштирок этган мутассадди ташкилот, корхона раҳбарлари, депутатлар суҳбатида бартараф этилди. 10 та турли хил масалалар бўйича йўл тегишли масъулларга мурожаат этилди.

 

Урал ЎРАЗБОЕВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси.