Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

11.02.2019 , 17:25

Қарши шаҳрида “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар энг фаол хотин-қизлар кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этишди.

Танловда иштирокчилар ўзлари яшаётган ҳудудлардаги хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали йўли тақдимоти, сиёсий ҳозиржавоблик ва эркин мавзу шартларида ўз ташаббускорликлари, сиёсий фаолликлари ҳамда иқтидорларини намойиш этишди.

Иштирокчиларнинг ҳар бир шартга жиддий тайёргарлик кўрганликлари кўрик-танловнинг қизиқарли ўтишига хизмат қилди. Айниқса Қарши шаҳри, Қарши, Косон, Нишон ва Яккабоғ туманлари иштирокчилари танловнинг охирига қадар ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди.

Вилоят босқичида биринчи ўрин Қарши тумани иштирокчиси Маҳлиё Ғуломовага, иккинчи ўрин эса Косонлик Нигора Мирзақуловага насиб этди. Қаршилик Юлдузхон Усмонова учинчи ўрин соҳибаси бўлди.

Танлов иштирокчиларига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё  вилоят кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши “Фаол аёллар” қаноти раиси