Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“АЁЛЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ - ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ПОЙДЕВОРИ”

07.11.2018 , 13:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида ҳамда Ўзбекистон ХДП дастурий мақсад ва ғояларида ҳам хотин-қизларнинг, кам таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш вазифалари устувор этиб белгиланган .

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Китоб туманида “Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусида хотин-қизлар форуми ўтказилди. Форумда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ҳамда Китоб туман кенгаши масъул ходимлари, вилоят ва Китоб туман Хотин-қизлар қўмиталари, туман Соғлиқни сақлаш бирлашмаси, туман “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, туман “Тадбиркор аёл” уюшмаси, тижорат банклари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Ногиронлар жамияти туман бўлими, ОАВлари вакиллари ҳамда оғир ижтимоий фазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, пенсионерлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда, Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, жойларда партия ташкилотлари томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш борасидаги ишлар давом эттириш мақсад қилинган.

Форум иштирокчилари маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган, яшаш шароити оғир, кам таъминланган, иш билан таъминланмаган аёллар хонадонига уйма уй кириб чиқишди. Бу жараёнда Китоб тумани, Паландара маҳалла фуқаролар йиғини, Дўнг қишлоғида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони, Ҳамраева Холбиби Самадовнага вилоят партия кенгаши томонидан ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Шунингдек, тумандаги Паландара, Туябоши ва Кўхсор маҳаллалари аҳолиси учун тиббий ижтимоий акция ҳам ўтказилди. Акцияда туман Тиббиёт бирлашмасининг педиатор, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, оторино-ларинголог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог каби малакали шифокорлари иштирок этишди ва мазкур ҳудудлар аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказилди.

Акция жараёнида малакали шифокорлар томонидан пенсионерлар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, ёлғиз кексалар, фертил ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Бу каби акциялар партиянинг барча ҳудудий кенгашларида ташкил этилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.