Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“Электорат орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботини олиб боришда сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш”

11.04.2019 , 16:30

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан “Электорат орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботини олиб боришда сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш” мавзусида сиёсий ўқув ўтказилди. 

Сиёсий ўқувда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳодимлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар, Тошкент вилоят кенгашлари аппарати ҳодимлари, шаҳар, туман кенгаши раислари ва ижрочи котиблар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бугун замоннинг ўзи барча соҳа вакиллари қатори сиёсий партия ходимлари ва ундан сайланган вакилларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ташаббускори ва асосий ижрочиларидан бўлишни талаб этмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар шунингдек, партия дастурий мақсад ва вазифлари тарғиботини олиб бориш ва бу ишларда аҳолини фаол иштирок этишга чақириш мобайнида ҳар бир партия ходимидан билим ва малакадан ташқари нотиқлик кўникмаларининг юқори даражада бўлиши ҳамда ўз амалиётида аҳоли ва электоратимиз вакиллари орасида тарғибот олиб бориш технологияларидан унумли фойдаланишни талаб этади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, кўпчилик партия ходимларининг сиёсий ва нотиқлик кўникмалари талаб даражасида эмаслиги ўз фикрини эркин баён этиш ва партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғибот-ташвиқотига қаратилган турли тадбирлар ўтказишда тўсқинлик қилмоқда. Бунинг оқибатида ушбу масалаларни бартараф этишда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилишига тўғри келмоқда.

Сиёсий ўқувда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М.Дарханов ўзининг  Ўзбекистон ХДП ўзининг тарғиботчилари олдига тарғибот-ташвиқот ишлари давомида равон сўзлаш, баҳс-мунозараларда ўз фикрини эркин баён қила олиш ҳамда уларнинг аҳамиятини тўла етказиб беришга ўргатиш, партия электорати вакиллари билан самарали мулоқот ўрната олиши учун зарур бўлган нотиқлик кўникмаларини шакллантириш, аҳолини юксак маънавий ҳолати ва фуқаролик маъсулиятини оширишда тарғибот ишларини аҳамиятини атрофлича тушунтириш, тарғиботчиларни партия дастурий мақсадлари, Сайловолди дастури тарғиботи, партия томонидан қўйилган долзарб тарғибий-ташвиқий ишларга жалб қилиш, тарғибот ишларида замонавий технологиялардан яна ҳам кўпроқ фойдаланишга ўргатиш масалаларини қўймоқдалигини, шу ўринда, партия дастурий ғояларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли ва электоратимиз вакилларига тарғиб қилиш ишларида қандай технологиялардан фойдаланиш лозим ҳамда унинг натижаси, самарадорлиги қай даражада бўлаётганлиги ҳақида ташриф буюрганларга маьлумот бериб ўтди.

Сиёсий ўқув давомида мулоҳаза қилиш учун сиёсий технологияларнинг муҳим бир жиҳати бўлган тарғибот ва ташвиқот сўзларини луғавий маъноларига эътибор қаратилса Тарғибот (унинг ўзак сўзи, «рағбат») - у инсонни бирор ҳаракатга рағбатлантиришни назарда тутади. «Ташвиқот» (тушунчаси ўзаги «шавқ» сўзидан олинган) - у кишида бирор нарсага шавқ уйғотиш, руҳлантиришга йўналтирилади.Мафкура тарғиботининг бизда энг оммалашган тури воизларнинг фаолияти билан боғлиқ. Тарғиботнинг бу шакли самарадорлигини ошириш алоҳида эътибор талаб қилади. 

Чунки биринчидан воизлар нутқ сўзлайдиган аудиторияларга одамларни тўплаш баъзида мажбурий тус олади. Аудиторияга ихтиёрига қарши бошлаб келинган инсонда эса ҳали ваъзни эшитмаёқ, ички қаршилик пайдо бўлади. Демак, ҳали тарғибот бошланмасиданоқ у тескари самара бериши эҳтимоли кучаяди. Иккинчидан, бундай норози аудиторияни ўзи томонига оғдириш, унга таъсир кўрсатиш, уни илҳомлантириш жуда катта маҳорат талаб этилиши бўйича ҳам маьлумотлар маьрузачилар томонидан айтиб ўтилди.

Сиёсий ўқувга ташриф буюрганлар сиёсий ўқувнинг якунида жараёнида Интерфаол машғулоти ўтказдилар, унда халқ билан мулоқот қилишнинг ўзгача  услублари бўйича ҳам тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати