Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ЕТАКЧИ КУЧ”

11.04.2019 , 17:40

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда хотин-қизлар ва ёшларнинг иштирокини янада кенгайтириш, мақсадида партия фахрийлари, фаоллари, тарғиботчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида, таълим муассасаларида ва Бошланғич партия ташкилотларида тарғибот тадбирларини доимий тарзда олиб бормоқда.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши  томонидан Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш куни деб белгиланган.

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Жарқўрғон туман кенгаши ташаббуси билан “Бошланғич партия ташкилоти- етакчи куч” мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши масъул ҳодимлари, шаҳар, туман кенгаши раислари, йирик БПТ вакиллари, тарғиботчи гуруҳ аъзорлари ва депутатлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар томонидан электоратимизни ўйлантираётган муаммоларни чуқур ўрганиб бориш, уларнинг ечими бўйича ҳаётий тажрибаларга эга бўлиш, бу борада бошланғич партия ташкилотлари етакчиларининг ўрни ва фаолияти катта аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожжаат қилишди ва Сурхондарё вилоят кенгаши масъуллари томонидан тегишли жавобларни олдилар.

Семинар сўнггида Ўзбекистон ХДП нинг барча туман кенгаши раисларига ўзларининг туманида биттадан БПТларда кўргазмали ва намунали қилиб умумий йиғилиш ўтказиб борилиши доимий бўлиши келишиб олинди. Фаол бошланғич партия ташкилоти вакиллари ташаккурномалар ҳамда баддиий китоблар билан тақдирландилар.

 

Бобур ТОШҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектор мудири.