Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ 125 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ ЎТКАЗИЛДИ

11.04.2019 , 18:10

Шарқшунос олим Е.Е.Бертельс шундай деган эди: «Дунёда бешта: яъни француз, инглиз, рус, немис ва ҳинд романчилиги мактаблари бор эди. Энди олтинчиси, яъни ўзбек романчилиги мактаби пайдо бўлди, бу мактабни эса Абдулла Қодирий яратиб берди».

 

Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ, Ўзбек халқининг атоқли адиби, севимли фарзанди Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими, А.Қодирий номидаги вилоят, Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши ва 523-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида Мангуликка дахлдор адиб” мавзусида тадбир ўтказилди. 

“Ўзбек романчилиги мактабининг асосчиси Қодирий” Инсоннинг руҳий оламини кашф этадиган шундай қудратли бир куч борки, у ҳам бўлса, бадиий адабиётдир. А.Қодирий ўзининг "Ўткан кунлар" асарини ёзиш билан ўзбек адабиёти учун мутлақо янги бўлган романчилик жанрига асос солганлиги ҳақида тадбирга иштирокчиларга маьлумотлар бериб ўтилди. Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.

 

«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада ... туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди... 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим...

Шу миёналардан бозор воситаси билан татарлардан чиқадирғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913 йилда ўзбекча «Садои Туркпстон», «Самарқанд», «Оина» газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзйб юриш фикри уйғонди. 1913 йилда чиққан «Падаркуш» таъсирида «Бахтсиз куёв» деган театр житобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан «Жувонбоз» отлиқ ҳикоячани ёзиб ношир топилмағонидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милитсиясига кўнгилли бўлиб ёзилдим...

1918 йил бошларида эски шаҳар озиқ комитети бойлар қўлидан олиниб, комитетнинг раислиғига ўртоқ Султонхўжа Қосимхўжаев тайин қилинғон эди ва мен мазкур комитетнинг ўзбекча саркотиблигига кирдим. 1919 йилнинг аввалларида озиқ комитетининг исмидан чиқарилмоқчи бўлғон «Озиқ ишлари» газетасига муҳаррир бўлиб тайинландим...

Шу кунгача Шўро идораларида қилгон хизматларимни бирма-бир санаб ўлтиришим узоққа чўзиладурғон бўлғонликдин мундан кейин муассаса исмларинигина аташ билан кифояланаман: «Рўсто» деворий газетасига мухбир бўлиб, «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида сотрудник...

«Муштум» журналининг муанниси ва таҳририя аъзоси бўлиб, то 1924 йилгача меҳнаткашлар манфаатига холис ишлаб келдим. Шу ўтган етти йил орасида Шўролар ҳукумати ва фирқадан бир оғиз танбеҳ олмадим.

Ҳулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир... Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар...» ушбу буюк адибнингўзи ҳақида ёзган мисраларини тадбир иштирокчилари янада кўпроқ маьлумотга эга бўлишлари учун ўқиб эштирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати