Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ДЕПУТАТГА МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

12.04.2019 , 16:35

Яқинда “Наврўз” айёми кунлари бўлиб ўтган тантаналар жараёнида маҳалламизда “Меҳр ва мурувват кўрсатиш бурчимиз” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди. Инсонпарварлик тамойилига хос ва мос равишда ташкил этилган ушбу тадбирда 22 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олинди, уларга ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсуотлари тўпламлари ҳадя этилди.

Мазкур оила аъзоларининг аксарияти бизга моддий ёрдам кўрсатиш масаласида мурожаат этишган эди. Ўзбек миллатига хос бундай йўқлов тадбирларидан кам таъминланган оилалар вакиллари Сайёра Қудратова, Гавҳар Солиева, Ўнгалова Аззай ва Абдусамад Астановлар мамнун бўлишди. Биз маҳаллий Кенгашлар депутатлари партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қилувчи қонунларнинг жойлардаги ижроси юзасидан мониторинг олиб бормоқдамиз. Ижтимоий соҳада йиғилиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан ўз таклифларимизни бериб бораяпмиз. Мурожаатларнинг кўпчилиги ижтимоий нафақалар тайинлаш юзасидан бўлмоқда. Биз бу мурожаатларни ўрганиб чиқиб, тегишлича ҳал этиб келмоқдамиз. Шунингдек, уй-жой ва уй-жойни расмийлаштириш бўйича мурожаатлар кўп бўлаяпти. Айни шу масала юзасидан бизга мурожаат қилган Гулчеҳра Ибрагимова, Норбой Каримов ҳамда Асал Раҳмоноваларнинг уй-жойлари депутатлик сўровимизга асосан туман Давлат хизматлари маркази ва Уй-жой мулк кадастри маркази томонидан расмийлаштириб берилди.

Кам таъминланган оила бекаси Бахтигул Холмаматовага Халқ банки томонидан имтиёзли, кам фоизли кредит олишда кўмаклашилди. Бахтигул Холмаматова ушбу пулга 100 бош наслли товуқ харид қилиб, имконияти доирасида товуқ боқишга йўлга қўйди.

Нафақат байрам тадбирлари жараёнида, балки ҳар доим ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш каби ишларни кундалик вазифаларга айлантириб олганмиз десак, муболаға бўлмайди. Зеро, депутатлик масъулияти анашуни тақозо этади. Биз аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнида ижтимоий кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан ўрганиб бораяпмиз. Бинобарин жисмоий имконияти чекланган инсонларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳаётда тенг имкониятлар яратиб бериш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ўзимиз яшаётган жамиятда ижтимоий мувозанатни сақлаш, ижтимоий адолат принципини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож юртдошларимизни аниқ ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, зарурлиги масаласи аниқ белгилаб қўйилганлиги бежиз эмас.

 

Абдусаид ҚЎШМУРОДОВ,

Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати.