Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!

12.04.2019 , 18:30

Фуқароларнинг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, жойларда мавжуд муаамоларни ўз вақтида ҳал этишда халқ билан яқиндан мулоқот алоҳида аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари томонидан ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказишмоқда. Ўзбекистон ХДП маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ушбу мулоқотларда фаол иштирок этиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида иш олиб боришмоқда. Зеро, аҳолининг турмуш шароитларидан хабардор бўлиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойилни ҳаётга татбиқ қилишда муҳим ўрин тутади.

Мисол учун биргина жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан 184та мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилган бўлиб, уларнинг 137таси ёки 74,5% ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг аксарият қисми бандлик масаласига тўғри келмоқда.

— Учрашувлар жараёнида аҳолини ўйлантираётган ва жойида ҳал қилиш имконияти бўлган муаммолар шу ернинг ўзида бартараф этилди, — дейди вилоят кенгаши депутати Назира Тоғаева. — Шу тарзда элликдан ортиқ муаммо ўз ечимини топди. Жумладан, “Армижон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ахтамов Рустам – оилавий шароити оғирлиги тўғрисида айтиб ўтиб, моддий ёрдамга мухтожлиги ва соғлиги ёмонлиги тўғрисида айтиб ўтиб, зарур дори-дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган мурожаати ижобий ҳал қилинди. Жумладан, Хатирчи тумани Тасмачи маҳалла фуқаролар йининида истиқомат қилувчи фуқаро Мардонов Аҳад томонидан туман Кенгаши депутати Р.Боймуродовга “Хўжажарроҳ гузари”даги 1.5 км зовурни қазиб бериш тўғрисида мурожаат келиб тушган, Кармана тумани “Аллон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Рузиев Алишер Расулович ишга кириш масаласида амалий ёрдам сўраган, Конимех тумани “Саржал” ОФЙга қарашили “Саржал” овулидаги истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан сув насосининг носозлиги сабабли уни таъмирлашда амалий ёрдам сўралган. Ваҳоланки, юздан ортиқ бу каби турли муаммолар депутатлар томонидан қисқа муддатларда ижобий ҳал этилган.

 Шу билан бир қаторда, Навбаҳор туман кенгаши депутати Абдуқаххор Саломов томонидан тумандаги 10 нафарга яқин фуқарога тижорат банклари билан биргаликда жами 120 миллион сўм кредит ажратилишида ёрдам берилди. Хусусан, фуқаролардан М.Норматов чорвачиликни ривожлантириш учун 6 миллион сўм, У.Каримов сартарошхона қуриш учун 2 миллион сўм, М.Ўсаров иссиқхона хўжалигини йўлга қўйиш учун 7 миллион сўм кредит оладиган бўлишди. Бугун аҳоли Маҳаллий Кенгаш депутатдаридан миннатдор.

 

Фируз НАСРИТДИНОВ,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.