Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“ЎЗИМ ЎҚИГАН МАКТАБИМГА МЕНИНГ КИТОБ ТУҲФАМ”

15.04.2019 , 14:05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси М.Ҳасанова, Шеробод туман кенгаши раиси И.Бўронов ҳамда халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Шеробод туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюришди ва “Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам” шиори остида китобхонлик тарғиботи тадбирида иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар китоб мутолааси доимо инсонларни эзгуликка етаклаши, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти, эртамиз эгаларини ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида мактаб кутубхонасига депутатлар томонидан бадиий китоблар совга қилинди.

 

Феруза БОЛТАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи.