Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

СОХТА БАНКРОТЛИКНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ

15.04.2019 , 16:00

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 70-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Йиғилишни Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Х.Кетмонов олиб борди.

Йиғилишда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисига учинчи ўқишга киритилиши кутилаётган “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги ҳамда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг  1 февралидаги 4146-сонли қарорининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Хусусан, бу қонун лойиҳасида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун жарима миқдорини ошириш ҳамда жавобгарликни кучайтириш белгиланмоқда. Бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бир кунлик хўжалик юритувчи субъектлар очилиши олдини олади, кредиторлар ва ҳалол тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Йиғилишда ўқиб эшиттирилган қонун лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари саволлар билан мурожаат қилдилар ва мазкур қонун лойиҳалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати