Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЯХШИЯМ БОР ЯХШИЛАР

15.04.2019 , 16:20

Болалик йилларимдан отам бир ўгитни кўп бор таъкидлайди, “Қадамингда яхшилик бўлсин”. Ушбу оддий ҳақиқат нечоғлик ҳақ гап. Бироқ, ҳамма ҳам бу ҳаётда ўзгалар тақдирига маъсулият билан ёндашмайди. Аммо, яна шундай инсонлар борки, улар ҳамиша халқнинг дардини ўз дарди деб билади. Уларнинг муаммо ва ташвишларига маъсулият билан ёндашади. Булар элнинг ишончи бўлган депутатлардир.

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Ғайрат Зокиров ана шундай фидойи инсонлардан биридир. Депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳли учун доимо камарбаста. У ўзининг ташаббускорлиги билан ҳамиша кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаб, хусусан боқувчисини йўқотган оила вакилларига кўмак бериб келади. Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Ғайрат Зокиров Қўқон шаҳар “Зилол” маҳалласида яшовчи беш нафар оиланинг вояга етмаган фарзандларига суннат тўйларини ўтказиб берди. Тўй болаларга велосипед ҳамда эсдалик совғалари тақдим этди. Шунингдек, депутат А.Хўқандий мавзесида истиқомат қилувчи Рауф Шариповнинг никоҳ тўйини, “Зилол” МФЙдаги 84 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун янги йил базмини ўтказиб берди. Мен Депутат Ғайрат Зокировга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ўзбекистон ХДП депутатларининг келгуси фаолиятига ривож тилайман. Яхшиям бор яхшилар...

 

М.БОТИРОВА,

Қўқон шаҳар “Зилол” МФЙ раиси