Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“СИЗ СЕВГАН ҚАҲРАМОН”

15.04.2019 , 17:30

Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги  “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ахборот-кутубхона маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романига бағишланган, “Сиз севган қаҳрамон” мавзусида ёш китобхонлар билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни ахборот-кутубхона маркази ходимаси Сурайё Эрманова олиб борди. Тадбирда ахборот-кутубхона маркази доимий китобхонлари ва Мирзаобот туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари қатнашди.

Тадбирни Мирзаобод туманидаги 1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Озода Хақбердива кириш ва табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, ахборот-кутубхона маркази ходими Наргиза Минавварова томонидан Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романига бағишлаб тадбир иштирокчиларига тақдимот ҳавола этди.

Шунингдек, тадбирга Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси мухбири Анорбой Қаххоров ташриф буюриб, ёш китобхонларга эришган билимларимиз маълумотимиз учун биз “Китоб” деб аталмиш билимлар хазинадони олдида қарздор эканлигимиз, “Китоб” доим бизни фикрлашга, халол яшашга, Ватанни севиш, жамият тараққиётига хизмат қилиш ва маънавий меросимизни асрашга, эзгуликка чорлаб келганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Умумий ўқув зали сектори ходимлари томонидан мавзуга доир иштирокчилар ўртасида “Ўткан кунлар” романи асосида викторина саволлар ҳамда қизиқарли шартлар ўтказилди.

Ўтказилган викторина ва қизиқарли шартларда, марказнинг доимий фойдаланувчиларидан бўлган Қаҳрамон Тилавов, Малика Файзуллаева ва 1-умумтаълим мактаб ўқувчиси Жасур Ботировлар фаол китобхон сифатида ғолиб бўлишди.

Тадбир сўнггида Гулистон санъат коллежи талабаси Драма кино актёрлиги йўналиши 3-курс ўқувчиси Мафтуна Ахмадалиева томонидан “Ўткан кунлар” романидаги “Зайнаб” монологини маҳорат билан ижро этди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғаларига эга бўлишди.

 

Шоҳрух БИТУРАЕВ,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири