Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЯҚИНДАН НАЗАР

25.04.2019 , 16:55

Маълумки, бугунги кунда сиёсий партиялар жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти алоҳида ўрин тутади. Чунки БПТ электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги мавжуд муаммолардан хабардор бўғин бўлиб, унинг фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида юқори натижаларга эришиш мумкин.

Бугунги кунда Тошкент вилоят кенгашида ўттиз етти мингдан зиёд аъзони бирлаштирган 914 та БПТ партиянинг таянчига айланган.

Мазкур бошланғич партия ташкилотларида электоратнинг ҳуқуқий, сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаоллигини ошириш, сайловларга тайёргарлик кўриш мақсадида сиёсий ўқув машғулотлари, семинар тренинглар, давра суҳбатлари, депутатлар билан аҳолининг учрашувлари мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят туман ва шаҳар кенгашлари томонидан апрель, май ойлари давомида Бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу бошланғич партия ташкилотларининг бу йилги умумий йиғилиши жиддий эътибор қаратилиб, бошланғич партия ташкилотлари вакилларини Ўзбекистон ХДП туман ва шаҳар кенгашлари таркибига юбориш ҳамда туман ва шаҳар партия ташкилотлари конференцияларига делегатлар сайлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек бошланғич партия ташкилотлари раисларининг ҳисоботлари тингланмоқда. Йиғилишларда, фаоллиги паст БПТ раислари алмаштирилиб, уларнинг ўрнига фаол, сайловларда партияга фойдаси тегадиган, биз билан елкама-елка турадиган партия аъзоларини сайлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 23 апрель куни Пискент тумани Гулшан маҳалласидаги ҳудудий бошланғич партия ташкилотида умумий йиғилиши бўлиб, унда БПТ раиси, туман Кенгаши депутати Т.Азаматов ҳисобот берди. Ҳисобот даврида БПТ раиси ташаббусни қўлга олиб, маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда туркум оммавий-сиёсий тадбирларни ўтказишда бош-қош бўлди. Шу орқали аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилиб аъзолар сафини кенгайтирди.

Бошланғич партия ташкилотимизда аъзоларнинг 60 фоизи хотин-қизларни ташкил қилади,—дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Тимур Азаматов. — Бундан кўриниб турибдики, хотин-қизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида фаоллиги ошиб бормоқда. Бошланғич партия ташкилотимизда хафтанинг ҳар пайшанба куни сиёсий ўқувлар куни ўтказилади. Ўтган вақт мобайнида мазкур семинарларда мамлакатимиз ижтимоий сиёсий ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар, Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларининг устувор вазифаларни амалга оширилишида фаол иштирокини таъминлаш масалалари, Ўзбекистон ХДП дастурий ҳужжатларида хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрни каби мавзуларда ўтказилган семинарлар ўтказилди.

Мазкур Гулшан маҳалла ҳудудий Бошланғич партия ташкилотида Жамоатчилик қабулхонаси ҳам йўлга қўйилган. Мазкур қабулхонага ҳар куни битта ёки иккита мурожаатлар келиб тушади. БПТ имкони борича масалаларнинг ечимини топиш борасида маҳаллий кенгашдаги партия гуруҳи билан ишлайди.

Бу борада халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари БПТга яқиндан ёрдам беради.


Илмижахон ТЛЕУБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши сектор мудири.