Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ПАРТИЯНИНГ ТАЯНЧ БЎҒИНИДИР

25.04.2019 , 18:30

Сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги, халқ орасидаги танилувчанлиги, нуфузи ҳамда таъсири унинг ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларининг фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлиги билан бевосита боғлиқ.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши қошида ҳозирда 116 та бошланғич партия ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наманган вилоят бошқармасига қарашли “Пахталиккўл” сиҳатгоҳи энг намунали БПТлардан бири ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Пахталиккўл” сиҳатгохи бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот сайлов йиғилишида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири Жасур Ибрагимов, вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Эргашали Абдуллаев, Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши масъуллари ҳамда БПТ раиси ва аъзолари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, ҳисобот-сайлов йиғилишларда бошланғич ташкилот раиси ва унинг ўринбосарлигига муносиб номзодларни сайлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим,–дейди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири Жасур Ибрагимов ўз сўзида, - бунда ҳар бир етакчининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, қониқарли деб топилмаган тақдирда бошқа номзодлар сайланади. Зеро, илғор фикрлайдиган, ислоҳотларнинг янги босқичида фаолият олиб боришга, партия олдида турган долзарб масалаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларгина жамиятга наф келтиради.

Ҳисобот-сайлов йиғилишининг кун тартибига кўра, БПТ раиси Аъзамжон Абдуллаевнинг ўтган давр мобайнида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот маърузаси тингланди.

Пахталиккўл” сиҳатгохи БПТ раисини сайлаш тўғрисида вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Эргашали Абдуллаев батафсил маълумот бериб ўтди ва мазкур БПТ фаолиятини БПТ аъзолари томонидан қониқарли деб баҳолангани учун бир овоздан Аъзамжон Абдуллаев такрорий “Пахталиккўл” сиҳатгохи БПТ раиси ҳамда шаҳар партия конференциясига делегат этиб сайланди ва кенгаш таркибига вакил этиб юборилди.

Алоҳида белгиланган режа асосида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари бугун ўз самарасини бермоқда, – дейди Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши ижрочи котиби Дилноза Ўринбоева – Наманган шаҳар кенгаши қошидаги 116 та  БПТлар давр талабига мос фаолият юритаётгани сабабли шу кунгача 25 та бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Шундан 18 та БПТ раиси ўз вазифасига қайта сайланди.  Наманган шаҳар кенгаши БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда. 

Ҳисобот-сайлов йиғилиши давомида фаол БПТ аъзоларига Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Пахталиккўл” сиҳатгоҳида фаолият юритиб келаётган, партиянинг дастурий ғояларига хайриҳох бўлган Наргиза Жунайдуллаева ва Муаззам Соматоваларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.


Илхомжон АТАБАЕВ,

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси,

Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати