Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЖАМИЯТ СОҒЛИГИ ЮРТ БОЙЛИГИ

09.11.2018 , 18:00

Ўзбекситон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳар 1-сонли Оилавий поликлиникасида ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ҳодимлари куни” муносбати билан маданий-маьрифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда 1-сон Оилавий поликлиникаси раҳбари Нигина Аббасова сўзга чиқиб “Тиббиёт ҳодимлари куни” билан йиғилганларни табриклаб, бугунги кунда Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тизимнинг моддий-техник базаси ҳар жиҳатдан мустаҳкамланмоқда, бугун давлат секторида ҳам, хусусий секторда ҳам диагностика ва даволаш ишларига энг замонавий тиббиёт техника ва технологиялари жорий этилаётганлигиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга давлат бюджетидан жуда катта маблағ ажратилмоқда, дейди- вилоят Кенгаши сектор мудири Само Абдуғаниев яқинда президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори бунга яқол мисол бўла олади.

Ушбу қарорда Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, юксак профессионал кадрлар салоҳиятини шакллантириш ҳамда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини босқичма-босқич амалга ошириш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилганилигини кўришимиз мумкин. Бу албатта тиббиёт ҳодимларининг самарали фаолият олиб боришга хизмат қилади.

Тадбир сўнгида бир қатор тиббиёт ҳодимлари партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Фаррух МАМАТМУРОДОВ,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши бўлим бошлиғи