Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБЛАРИ”

09.11.2018 , 20:00

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари жадал тараққий этаётган ҳозирги даврда барча соҳаларга ушбу тизимни кенг жорий этиш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда. Бугунги кунда биргина Электрон ҳукумат тизими орқали фуқароларга 120 дан ортиқ турдаги давлат хизмати кўрсатилаётганлигининг ўзи фикримизнинг далилидир. Ҳаракатлар старатегиясида ҳам шу борада бир қатор вазифалар, чунончи,сайловчиларнинг ягона электрон рўйҳати ва сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини такомиллаштириш ҳамда Электрон ҳукумат тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан “Сайлов жараёнларида ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш услублари” мавзусида семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

 Семинарда, очиқ ва эркин сайловлар мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим таркибий қисми, фуқароларимизнинг давлат ҳамда жамият ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли эканини таъкидлади. Сўзга чиққанлар сайлов жараёнида замонавий ахборот –коммуникацяи технологияларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди. Таъкидландики, Президентимизнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда электрон сайлов тизимини яратиш борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда миллий сайлов тизимини ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Қарорда «бир сайловчи — бир овоз» принципига тўлиқ риоя қилиниши, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланилиши белгиланган.

 Эркин фикр алмашиш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг муҳим воситаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 Маърузачилар қайд қилганидек, мамлакатимизда сайлов жараёнларига киритилаётган ўзгартиришларнинг энг муҳим жиҳати 2019 йилги сайловларда электорон тизимдан кенг фойдаланилади. Айнан шу жараёнда ҳар бир партия ходими ёки уни қўллаб-қувватловчи электорот вакилларининг ахборот технологияларда самарали фойдаланиш кўникмаларини ҳозирдан шакллантириб бориш муҳим ҳисобланади. Шундагини кўзланган натижага эришилади.

Семинарда сайлов жараёнларида ахборот технологияларнинг қўлланилишига оид батафсил маълумот берилди. Қайд қилиндики, Ўзбекистон ХДПнинг сайловлардаги иштирокида барча тузумалардаги масъуллар, айниқса, бошланғич партия ташкилотлари ахборот технологияларини мукаммал даражада билишларига оид тавсиялар тақдим этилди. Шунингдек, ўқув иккинчи қисмтда интерфоал услубдаги баҳс мунозалар бўлиб ўтди.

Семинар якунида мавзуга оид тегишли хулослар қилиниб, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди. Сўнгра ушбу таклиф ва тавсиялар асосида барча минтақавий кенгаш ва ташкилотларда мавзу бўйича ўқувларни ўтказишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.