Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

КИТОБ БАХТ КЕЛТИРАДИ

15.05.2019 , 17:30

Жорий йилнинг 19 март куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Бу саъй-ҳаракатлар замирида ўз фикри ва дунёқараши, фаол фуқаролик позициясига эга билимли ва маънавиятли ёшларни, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш вазифаси ётади. Бунда ёшларни китобга меҳр қўйиши, улар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантириш маънан юксалиш сари энг мақбул ва маъқул, ойдин йўл, десак, айни ҳақиқатдир.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан Темурийлар тарихи Давлат музейи, Халқаро Амир Темур ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда “Амир Темур адолатли ҳукмдор, буюк саркарда, эл-юртининг ғамхўри” мавзусида илмий-амалий Конференция ташкил этилди.

Илмий амалий конференцияда Президентимизнинг 5 та ташаббусида илгари сурилган китобхонлик йўналишида ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, нафақат Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган шахс Амир Темур ҳаёти ва ижоди хусусида фикр алмашилди. Тадбирда буюк соҳибқирон ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлиги эътироф этилди. Маърузачилар Амир Темур даврида мамлакат адолат тарозиси билан бошқарилиб, ободонлаштириш ишлари авж олганлиги, илм-фан ва маърифат ривожланиб, диний қадрятлар мустаҳкамланганлиги, темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан меросини ўрганишга қизиқиш жаҳон миқёсида тобора ортиб бораётганлигига урғу берилди.

Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ҳаётини ёшлар билан яна бир бор ўргандик, — деди тарихшунос Озода Раҳматуллаева. — Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирган. Унинг маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда Темурийлар даври ренессансига асос солинди. 

Ёшларимизни китобхонликка ўргатиш, бу ишга ижодкорларни жалб этиш ҳақида бот-бот таъкидлаши замирида ҳам навқирон авлодни бой маънавий меросимиз билан таништириш, қалбида тарихимизга муҳаббатни уйғотишдек улуғвор ниятлар мужассам.

— Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди, — деди Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Сайёра Файзиева. —Дарҳақиқат, глобаллашув таъсирида турли халқларнинг миллий қадриятларига путур етмоқда. Лекин китобнинг қадри ҳамиша юксак бўлиб қолаверади. Шундай экан, Бинобарин, давлатимиз раҳбари томонидан айнан маърифат йўлига қаратилаѐтган эътибор ортида халқимизнинг маънавий камолоти, миллатимиз равнақи-ю ёшларимиз тақдирига чуқур куюнчаклик яққол сезилиб турибди. Ёш авлодни Темур ўгитлари асосида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурида боболаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдири учун дахлдорлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтириш муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари бобокалонимиз Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан меросини ўрганиш, шунингдек, ўша даврдаги ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Таъкидландики, Соҳибқирон ҳаёти давомида адолатпарварлик, ижтимоий ҳимоя масалаларида ибратли ишларни амалга оширган, инсонпарварлик, инсон омили, инсон камолотига ҳам алоҳида эътибор билан ёндашган.

Тадбирда Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти баркамол авлод тарбиясига, ёшларнинг миллий қадриятларга содиқлик, инсонпарварлик ғоялари асосида камол топишига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз борар экан, буюк соҳибқирон ўзининг ҳаётида давомида комил инсон, адолатпарварлик, мукаммал жамият ҳақидаги ғояларни илгари сургани, илм-фан ва касб-ҳунарни эгаллаш, ахлоқ-одоб қоидалари, таълим-тарбия, юксак инсоний қадриятлар тўғрисидаги доно фикрлари кейинги даврларда ва ҳозирги кунда ҳам ўзининг тарбиявий аҳамиятини йўқотмагани таъкидланди. Шунингдек, маърузачилар томонидан бобокалонимизнинг маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари ёшларда ватанпарварлик, ўзликни англаш, одамийлик, ҳалоллик, нафсни тийиш, сабр-бардошлилик каби фазилатлар камол топишида муҳим дастуруламал эканлиги эътироф этилди.

Ўтказилган тадбир ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, китоб ўқиш анъаналарини тарғиб қилиш, А.Темур ҳаёти ва ижодига муҳаббат уйғотиш, буюк саркарда ўгитларидаги эзгу ғояларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, ёшларни соғлом фикрли баркамол авлод бўлиб улғайишларида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида китобхонлар викторинаси ўтказилиб, унда Амир Темур энг зукко, энг билимдон, ҳозиржавоб ёшларга ташкилотчилар томонидан китоблар тўплами тақдим этилди. Ўн беш нафар ёшларга Ўзбекистон ХДП аъзолигига қабул қилинганлиги тўғрисида гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Конференция сўнгида иштирокчилар учун Темурийлар тарихи Давлат музейи бўйлаб саёҳат ташкил қилинди. Музейда бизнинг ўтмишимиз ҳам, бугунги кунимиз ва буюк истиқболимиз ҳам бамисоли кўзгуда акс этгандек гўё. Музей ўрта асрлар меъморчилиги қонун-қоидалари анъаналаридан фойдаланиб қурилсада, замонамиз руҳига мос ҳолда яратилган.

Конференция иштирокчиларига бугунги кунда музей фондида сақланаётган 5000 га яқин ашёлар, уларнинг тарихи, 2000 дан ортиқ экспонатлар ҳақида таништирилди.

— Музей экспозициядан Амир Темурнинг шажараси, ҳокимият тепасга келиши, ҳарбий юришлари, дипломатик муносабатлари, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик, илм-фанни ривожлантириш ва машҳур темурий ҳукмдорлар ҳақида ҳикоя қилувчи хариталар, қурол-аслаҳалар, кумуш ва мис тангалар, миниатюралар, ноёб қўлёзмалар, кулолчилик, мисгарлик, заргарлик буюмлари, матолар ҳақида маълумотга эга бўлдик, — деди конференция иштирокчиси Ўзбекистон ХДП Қибрай туман кенгаши Истиқбол ёшлар қаноти етакчиси Шоҳрух Ержонов. — Музей хазинасини Франциядаги Лувр музейи томонидан совға қилинган Амир Темур сиймосининг нусхалари, Эрон элчихонасидан Амир Темур ва темурийларнинг қўшни давлат ҳукмдорлари билан ёзишмалари, Ҳиндистон элчихонасидан бир нечта қўлёзма саҳифаларидан нусхалар, Покистон, Хитой элчихоналари, Малайзия, Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия ва бошқа давлатларнинг совғалари ҳақида маълумотга эга бўлдим.

 

Равшан ХАМИДОВ,

 Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши референти