Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЎЗБЕКИСТОН ХДП ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.05.2019 , 17:00

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг I-таъсис конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Олим Равшанов иштирок этиб, конференцияни очиб берди.

Дастлаб конференцияда делегатлар конференциянинг кун тартибини белгилаб, ҳайъат аъзоларини сайлаб олди. Шундан сўнг партия вилоят кенгаши раиси “Мамлакатимизда аҳолининг муносиб турмуш даражаси ва сифатини ошириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар ташкилотининг ўрни ҳамда вазифаси тўғрисида”ги масала юзасидан маъруза қилди. Қайд этилдики, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар ташкилоти олдида партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини самарали таъминлаш орқали мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳамда фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаш, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганиш вазифалари турибди. Шунингдек, партия электоратини қийнаётган мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал этиш имкониятларини аниқлаш,бу борада таклифларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Маърузада партиянинг ҳудуда ролини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, сиёсий партиялар билан соғлом рақобатга киришишда ташаббусни қўлга олиши лозим. Айниқса, партиянинг мафкуравий йўналишида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли равишда олиб бориш, тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш орқали партия сафига билимли, интелектуал салоҳиятли, партия ғояларига садоқтли инсонларни жалб қилиш лозим.

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилади, — деди Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши депутати Собир Примов. Афсуски, Шаҳрисабз шаҳрида партия ташкилотимиз йўқлиги учун партия электорати манфаатларини таъминлаш, сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда мавжуд имкониятлардан фойдаланилмай келинар эди. Бугунги конференцияда партия Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг очилиши фаолиятимизни тизимли йўлга қўйиш, яхшилаш, аъзолари ишини аниқ режа асосида ташкил этиш партия дастурий мақсадлари ижроси пухта ва унумли бўлишига хизмат қилади.

Йиғилишда Шахрисабз шаҳрида жойлашган корхона ва муассасаларда ташкил этилажак бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар, тавсиялар берилди. Таъкидланганидек, фидойилик билан меҳнат қилиш фаолиятимизнинг унумли ва самарали бўлишида кўмак беради.

 — Шу боисдан ҳар бир қуйи ташкилот намунали партия ташкилоти мақомига эришиш учун сидқидилдан тинимсиз ишлаши, фидойилик кўрсатиши лозим албатта, — дейди Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ўктам Қурбонов. – Айниқса бу йил муҳим сиёсий жараён, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий ва ҳудудий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Сайлов бошланишига ҳам қисқа вақт қолди. Манашу даврда мобайнида бошланғич партия ташкилотларини очиш, партия сафига аъзоларни қабул қилиш, депутатликка номзодларни йиғиш,уларни сайловга тайёрлаш ҳамда зарур чора-тадбирларни йўлга қўйиш лозим. Бу жараёнда, албатта, партия ташкилотлари кучига таянамиз.

Конференцияда Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП вилоят ташкилотининг VI конференциясига делегатлар сайлаб олинди. Шу билан Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар ташкилотининг I-таъсис конференциясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куни Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг I-пленуми ҳам бўлиб ўтди. Унда 9 нафардан иборат Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар ижроия қўмитаси аъзолари сайлаб олинди. Шунингдек, пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши раислигига узоқ йиллардан буён турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган Дилшод Ёровнинг номзоди кўрсатилди ва у бир овоздан пленум аъзолари томонидан тасдиқланди.

 

Умиджон ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти кенгаши бўлим бошлиғи.