Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

МЕҲР-МУРУВВАТ – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

16.05.2019 , 18:30

Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради. Жорий йилнинг 1 май куни Президентимизнинг “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ташаббуси билан “Доимо Эътиборимиздасиз” шиори остида ҳайрия акцияси ўтказилди. Акцияда инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш каби эзгу ғоялари қамраб олинди. Кун давомида партия вилоят кенгаши ва туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш каби ишларда бош қош бўлишди.

Акция иштирокчилари махсус автомобилларда Сўх, Боғдод, Фурқат, Учкўприк, Бувайда каби барча туманлардаги 50 нафардан ортиқ эхтиёжманд, ногиронлиги бўлган, ётиб қолган ёлғиз ва кам таъминланган оилалар уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, байрам совғалари тақдим этилди.

             Партиямиз дастурида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш белгилаб қўйилган, — деди Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Дилбархон Мамажонова. — Партиямиз электорати манфаатларига қаратилган “Доимо Эътиборимиздасиз” шиори остида ҳайрия акциясида барча партия ташкилотларимиз фаол иштирок этмоқда. Ушбу ҳайрия ёрдамларимиз чекка-чекка қишлоқлардаги имконияти чекланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли етказиб берилмоқда. Мазкур акция доирасида аҳил ва ҳамжихат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда улғайиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ҳам ташкил қилинган.

 Ҳайрия акция доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар билан санъат усталари, ёзувчи ва шоирлар, депутатлар иштирокида учрашувлар ҳам ўтказилмоқда. Учрашувларда ногиронлар учун мушоира кечалари ташкил этилиб, уларга ҳомийларнинг совғалари улашилмоқда. Ётиб қолган беморлар холидан хабар олиб, уларнинг ўксук кўнглига қувонч олиб кирилмоқда.

 

Жанаберген ЮСУПБАЕВ,

Ўзбекистон ХДП фаоли.