Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланади

17.05.2019 , 16:00

Бугун юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳада амалга оширилиб, ҳар бир ҳудудида шиддат билан жадал суръатларда бунёдколик ишлари амалга оширилмоқда.

Куни кеча Давлатимиз раҳбарининг “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2019 йил “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш сохасини кенгайтиришдан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланган.

Маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Ички бозордаги эҳтиёжлар ҳажмларининг таҳлили давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини амалга ошириш орқали саноат кооперациясини ва талаб юқори бўлган товарларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўлди ва соҳани ривожини янги босқичга олиб чиқади.

Қарорда республика саноат кооперациясини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган устувор йўналишлари белгиланди.

Хусусан, саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш, барча манфаатдор доираларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқалидастурий чора-тадбирларни амалга ошириш ва мунтазам равишда саноат ярмаркалари ўтказиш, ҳамкорлар топиш, хўжалик, шу жумладан, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг муҳим воситаси сифатида электрон кооперация порталининг фаолиятини ташкил этиш, технопарклар ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, давлат харидлари тизими орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун барқарор талабни шакллантиришни назарда тутадиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, 2019 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати тасдиқланди. Иқтисодиётда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тизимини эксперимент тариқасида жорий этилади.

Бунда, фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, технопаркларни қуриш, “Тошкент механика заводи” АЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудуди негизида технопарк ташкил этилади.

Талаб юқори бўлган маҳсулотлар, шу жумладан, истеъмол товарларининг рўйхатини, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш механизмларини белгилаш бўйича мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича комиссияси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 1 июлдан маҳаллий етказиб берувчиларнинг иштирокини ва нарх шаклланишида шаффофликни таъминлаш учун давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади.

Қарорда уч ёки ундан ортиқ иштирокчилар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга ошириш, буюртмачиларга Рўйхатдаги маҳсулотларни харид қилишда инвесторга, сифат бўйича, келишилган техник ва нарх кўрсаткичларига амал қилиш шарти билан, етказиб бериш вақтидан бошлаб икки йил давомида маҳсулотнинг давлат харидлари тизими орқали сотиб олинишига кафолат тақдим этувчи махсус контрактларни танлов тартиб-таомиллари орқали тузиш ҳуқуқи берилади.

Хулоса сифатида қабул қилинган ҳужжат билан саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қўллаб-қувватлаш масалалари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга замин яратади.

 

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси,

Саноат, қурилиш ва савдо  масалалари қўмитаси аъзоси