Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“ЭЗГУ ҒОЯДАН-ЭЗГУ МАҚСАД САРИ!” ЁШЛАР ФОРУМИ

17.05.2019 , 18:30

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остида “Беш ташаббус-беш имкон!” номли ёшлар форуми ташкил этилди. Форум доирасида ёшлар ўртасида спортнинг велопойга, сузиш, шахмат ва югуриш турлари бўйича беллашдилар.

Форумдан кўзланган мақсад - ёшлар фаоллигини ошириш, интилишлар майдонини кенгайтириш, Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 март кунги видеоселектор йиғилишида кун тартибига киритган 5 та муҳим ташаббус асосида амалиётга жорий этилаётган янгича интилишлар самарадорлигига эришиш эди.

Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга ҳамда истеъдодини юзага чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Истеъдод” шоусида ташаббускор ёшлардан шакллантирилган бадиий жамоаларнинг дастурлари кўриб чиқилди.

“Фантазинг” усулидаги ранг тасвир бўйича ёшларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ва сотуви шоунинг ўзига хослигини таъминлади.

Футбол, велапойга, шохмот-шашка, сузиш каби спорт мусобақалари уюшмаган ёшларнинг ҳам спорт соҳасидаги имкониятларини аниқлаб берди.

Ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишлари учун туман маданият ва истироҳат боғида “Wi-Fi room” имкониятларидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилди.

Китобхонлик тарғиботи бўйича депутатлар, фаол партия етакчилари кўмагида янги бадиий адабиётлар билан тўлдирилган “Book room” ташкил этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати