Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи андижонликлар ҳаётида самарали бўлди

18.05.2019 , 11:00

Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида 16 май куни вилоятимизга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳар бир вилоятга ташрифи чоғида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берар эдилар. Ўтган ийл 19-20 май кунлари айнан Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳам муҳтарм Президентимиз томонидан Андижон вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг ва вилоятга инвестиция жалб қилиш бўйича вилоят мутасаддилар олдига аниқ топшириқ ва вазифалар қўйилган эди. Шу давр ичида улар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятда шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб, аҳоли фаровонлиги юксалди. Айникса саноат, қурулиш, фармацевтика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришилди. Барча макроиқтисодий кўрсатқичлар бўйича ўсиш кузатилди.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифидан мақсад оддий одамларнинг ҳаёт сифатини ошириш, оилаларга имкон қадар кўпроқ енгиллик беришдан иборат эканини таъкидлади. Шунингдек муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар доим Андижонга ташриф буюрганларида, андижонликларга ўзгача меҳр, умид ва ишонч билан қараганлар. Шу сабабдан андижонликлар ҳам Юртбошимизнинг гапларидан таъсирланиб, топшириқларини мукаммал бажаришга ҳаракат қиладилар.

Қисқача тўхталадиган бўлсак мисол учун 2018 йилда Инвестиция дастурида умумий қиймати 1,8 триллион сўмга тенг 411 лойиҳа амалга оширилган. 12 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. “Обод қишлоқ дастури доирасида вилоятда танлаб олинган 50 маҳаллада кенг кўламли қурулиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойихалар тақдимоти ўтказилди.

Фаоллар билан мулоқотда Андижон вилоятининг аҳоли истиқомат қиладиган ҳар бир масканини ҳар томонлама ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва фаровонликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Экологик мусаффоликни таъминлаш, туризмни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш, иннавацион ёндашув, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг фаоллар йиғилишида айтган барча гаплари айни ҳақиқат: камчиликларимиз ҳам бор, ютуқларимиз ҳам бисёр. Муҳими, Президентимиз йиллар давомида қайта-қайта таъкидлаётганлари – “Одамларни рози қилиш, уларни иш билан таъминлаш, доимий даромад манбайига эга бўлишларини ташкиллаштириш, яшаш шароитларини янада яхшилаш, муҳтожларга кўмаклашиш”- масалаларида депутатларни масъулияти ва жавобгарликларини ошириш юзасидан вилоятимизда катта ишлар амалга оширилмоқда ва давом эттирилади.

Андижон шаҳрининг қоқ марказида кўримсизгина уйларда, умумий ховлиларда яшаб келган юзлаб оилалар учун замонавий, кенг, шинам, барча қулайликларга эга уйлар қурилиб, одамларни кўчириб ўтказилиши, улар учун мактаб, боғча, поликлиника, дўконлар, бозор, бошқа ижтимой соҳа объектлари қурилганлиги, аёллар учун янги иш ўринлари яратилганлиги Президентимиз топшириқларининг самарали натижаси деб ҳисоблаймиз.

Президентимиз таклифига биноан “Бўз” туманида қурилиб, 15 май куни очилган Олимпия ўйинлари чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев номидаги бокс мактаби, Андижон шаҳрида барпо этилаётган, Ўрта Осиёда энг йириклардан бири бўлган улкан спорт биноси келажакда вилоятда спортни янада ривожлантириш, ёшларни оммавий спортга жалб этиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда кучли омил бўлиши шубҳасиз.

Бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар, туманларида одамлар учун янги турар-жойлар қуриш, соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш, тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергия билан таъминлаш, магистрал ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Биз учун янада қувонарли томони шундаки, Халқ демократик партиясининг асосий электорати бўлган аҳолининг ижтимоий кўмакка мухтож қатламлари, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўқитувчилар, шифокорларга эътибор ҳар қачонгидан-да кучаймоқда, уларнинг мурожаатлари билан ишлашга барча даражадаги раҳбарлар, мутасаддилар жалб этилмоқда.

Яшаш шароитлари яхшиланаётган, доимий иш ўрнига эга бўлаётган, иш ҳақлари оширилаётган, саломатлиги мустаҳкамланаётган, фарзандларининг эртанги кунидан ташвиши камаяётган, муаммолари ҳал этилаётган фуқаролар Президентимиздан миннатдор.

Амалга оширилаётган хайрли ишларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси, партиядан сайланган депутатлар, партия фаолларининг ҳам иштироки борлиги бизга ғурур бағишлайди. Президентимизнинг сиёсий партиялар, депутатларга мурожаати, билдирган танқидий фикрлари ва йўл-йўриқлари ўзимизга четдан қараб, фаолиятимизни танқидий таҳлил қилиб, муҳим вазифаларни белгилаб олганимиз, режаларимиз ижросини таъминлаш, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришдаги ҳаракатларимиз вилоятни ривожлантиришга қўшган озгина хиссалари дейиш мумкин.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Барча ҳаркатларимиз замирида ҳалқимиз ҳаётини яхшилаш, фарзандларимизнинг эртанги кунига замин яратиш мақсади мужассам” деб таъкидлаб ўтдилар ва барча лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бердилар, навбатдаги вазифаларни белгилаб бердилар.


Абдулҳамид НУРМАТОВ,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси.