Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

МУЗЕЙЛАР - ТАРИХ КЎЗГУСИ

18.05.2019 , 16:07

Дарҳақиқат халқнинг ўтмишидан сўзловчи музейлар давлатчилик тарихимизда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, халқимиз кўп йиллардан бери тарихдан сўзловчи музейларга алоҳида эътибор ва қизиқиш билан қараб келмоқда.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи 1876 йилда Тошкент музейи асосида ташкил этилган бўлиб, ўзининг 143 йиллик тарихига эга ҳисобланади.

Музейнинг асосий илмий-маданий фаолияти тарихий-маданий меросни тиклаш, сақлаш, ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва ўзбек давлатчилиги тарихи, маданияти ва унинг яратувчанлик фаолиятини ўзида акс эттиручи экспозициялар яратиш, илмий-тадқиқот экспедициялари ташкил этиш, миллий ғояни шакллантириш, таълим тизими билан ҳамкорликда ўзига хос маърифий – маданий жараёнларни такомиллаштиришдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги Қарорининг 2-банига мувофиқ 18 май - “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ўзбекистон тарихи Давлат музейида жорий йилнинг 18 май куни “Музей оқшоми” маънавий-маърифий ва маданий кечаси ўтказилди.

Шу куни “Тарихий қаҳрамонлар билан жонли мулоқот” лойиҳаси доирасида милодий 1-2 асрларга оид Самарқанд вилояти Кўктепа ёдгорлигидан топилган аёлнинг қимматбаҳо безакли либосининг намойиши, XX аср бошларига оид Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона водийсидаги тарихий жойлар ва меъморий обидалар акс этган ноёб топилмалар, XX аср бошларига оид Тошкент харитаси, Тошкент шаҳрининг қадимий Қўймас дарвозасининг олтин калити ва бошқа тарихий, қимматли, ноёб топилмалар намойиши бўлиб ўтди.

Тарихий китоблар кўргамаси ва баркамол авлоднинг ижодий чиқишлари эса тадбирга янада кўрк кўшди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари ушбу тадбирда партия дастурида кўзланган миллий ғоя ва фуқароларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, ислоҳотларга дахлдорлик туйғулари асосида баркамол авлодни тарбиялашда музейлар фаолияти ва тарихий топилмаларнинг ўрни беқиёслигини инобатга олиб муҳим лойиҳаларда фаол қатнашди.

Тадбирда қатнашган партия фаоли Ойсанам Чориеванинг айтишича,- маданий-маърифий тадбирда қатнашиб шунга амин бўлдимки, бизнинг тарихимиз бой экан ва бундай тарих дунёдаги камдан кам халқларда бўлишига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Ўзим учун мақсад қилдимки оилам ва фарзандлар билан яна кўп бор музейларга ташриф буюрамиз.

Байрам тадбири кўтарикки руҳда давом этди.

 

Равшан ХОМИТОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими етакчи референти.