Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК РИШТАСИ

20.05.2019 , 18:00

Юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейларнинг ўрни беқиёс. Халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, шу ерда жамланади. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейлар муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳар йили 18 май – Халқаро музейлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида  партия масъуллари ҳамда партия аъзоси бўлган музей ходимлари иштирокида   давра  суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сўз олган  Ўзбекистон ХДП партиясининг фаол аъзоси,  музей директори, тарихи фанлари доктори Иброхим Юсупов, директор ўринбосари Музаффар Каримовлар Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг  йўналишига мос тарихий экспонатларни тўплаш, уларни ўрганиш ва сақланишини таъминлаш, экспозициялар тайёрлаш ва кўргазмалар ташкил этиш,  хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятлари хусусида   ҳамда 18 май куни  музейга кириш бепул тарзда амалга оширилиши юзасидан ўз фикрларини баён этдилар.

Тадбир давомида  Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимларига партиянинг табрикнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Дилноза ЎРИНБОЕВА,

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши ижрочи котиби