Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЎЗБЕКИСТОН ХДП ҚАРШИ ШАҲАР ТАШКИЛОТИНИНГ VI КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

07.06.2019 , 17:45

Маълумки, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда, мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Партиялар фаолиятининг кучайиши, ўз навбатида, халқимиз ва сайловчиларнинг сиёсий онги ва фаоллиги юксалиши, аҳоли қатламлари манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Бу эса сиёсий партияларнинг аҳоли манфаатларининг доимий ҳимоячиси сифатида фаоллик кўрсатишини, ўз электоратининг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш йўлида самарали иш олиб боришини талаб қилади.

Бу борада Қарши шаҳар партия ташкилоти ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 2015-2019 йилларда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар таҳлил қилинди. Шу билан бирга, партия ташкилоти ҳамда партия гуруҳи олдида турган бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.

Конференцияда шунингдек, Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши ва партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда вилоят партия ташкилотининг VI конференциясига делегатлар сайланди. Бундан ташқари конференция кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Музаффар ТУРОПОВ,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари