Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

VI КОНФЕРЕНЦИЯДА ХЎЖАЙЛИ ТУМАН КЕНГАШИГА РАИСИ САЙЛАНДИ

05.07.2019 , 17:20

Ўзбекистон ХДП Хўжайли туман кенгаши “VI Конференция”си бўлиб ўтди. Тадбирда Хўжайли туман кенгаши томонидан 2014-2019 йиллар давомида олиб борган фаолияти таҳлил қилинди.

Мажлисда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгаши аппарати ходимлари, партиянинг Хўжайли туман кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари, Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар иттифоқи, “Нуронийлар” жамғармаси вакиллари, бошқа ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» номли маърузаси ҳамда 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси, партиянинг Устави, Сайловолди дастури, Хўжайли туман кенгаши пленумлари, Ижроия қўмита қарорлари, 2014-2019 йилларга мўлжалланган туман кенгаши Иш режаси ҳамда йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл хариталарида белгиланган вазифалар кўриб чиқилди.

Мажлисни Ўзбекистон ХДП Хўжайли туман кенгаши раиси Қ.Қурбанбаев олиб борди. Йиғилишда туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари А. Оринбаева томонидан депутатлик гуруҳи ҳисоботи тингланиб, Сайловларга тайёргарлик кўриш, конференция ҳужжатларини ўрганиш ва ундаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Тафтиш комиссияси бўйича З.Султамуратов, хотин-қизлар масаласи бўйича Б.Айимбетова, ёшлар масаласида Р.Тореновлар сўзга чиқиб, туманда партия тизимида амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилдилар.  Ўтган 5 йил мобайнида туманда қилинган ижтимоий-сиёсий аҳамиятга оид ишлар бўйича партиянинг туман кенгаши раиси маърузаси ўқиб эшитилди. Овоз бериш йўли билан яна 5 йил муддатга Қуўатбай Қурбанбаев Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хўжайли туман кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хўжайли туман кенгаши раиси этиб сайланди.

Ўтказилган йиғилиш қатнашчилари таклифи билан партиянинг маҳаллий кенгашига янгидан сайланган туман кенгаши раиси, делегатлар ва вакиллар сўзга чиқиб ўзининг фикр ва таклифларини билдирдилар.

 

Салават СУЛТАНОВ,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши сектор мудири.