Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

11.07.2019 , 15:20

Билимли, ташаббускор ёшлар Ватан тақдирига бефарқ бўлмайди. Ҳамиша изланади, куч-салоҳияти билан жамият ривожига ҳисса қўшади. Ўзбекистон ХДП ташкилотлари шундай ёшлар сафини кенгайтириш, уларни яратувчанлик ғоялари асосида бирлаштириш мақсадида қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда. Шулардан бири Жиззах вилоят партия кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманидаги “ЭНЕРЖИ” оромгоҳида ташкил этилди.

“Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрайлик!” лойиҳаси доирасида ўтказилган  бу тадбирда аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатлами вакиллари, “Ёш сиёсатчилар клуби” фаоллари иштирок этди.

Ёшлар билан мулоқотда уларнинг ҳаётий қизиқишлари, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабатлари ҳақида суҳбатлашилди. Инсон онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш учун аввало маънавий етукликни шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Ким ўқиб-ўрганса, Ватанини, китобни севса,  маънавий таҳдидлардан ўзини эркин ҳимоя қила олади, дейишди сўзга чиққанлар.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига ташкилотчилар томонидан совға-саломлар улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.