Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

2019 ЙИЛ «ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙИЛИ» ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

28.12.2018 , 10:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур анжуман «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари орқали жонли эфирда эфирга узатилмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Халқ билан мулоқотлар давомида аниқланган мавжуд камчиликлар ва келгусида давлатимиз ривожини чуқур ўйланган ҳолда, давлатимиз рахбари янги – 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш» йили деб эълон қилишни таклиф этди ва Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.