Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

12.02.2019 , 12:05

ДХХ раиси ўзгарди

ЎзА тарқатган маълумотларга кўра, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Азизов Абдусалам Абдумавланович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) лавозимидан озод этилган.

 

Янги мудофаа вазири

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Курбанов Баҳодир Низамович тасдиқланган.

Б.Курбанов аввал ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.