Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

6 МИНГДАН ОРТИҚ МАҲАЛЛАДА САЙЛОВ ЎТИБ БЎЛДИ

14.05.2019 , 20:00

Жорий йилнинг 1 майидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайловни юқори савияда ташкил этиш учун аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш муҳим вазифа саналади, албатта. Шу боис, сайловлар янги бунёд этилган замонавий маҳалла гузарларида, таълим муассасаларида ўтказилмоқда. 20 мингдан ортиқ овоз бериш хонаси, 11 мингдан зиёд сайлов қутилари, 10 мингга яқин овоз кучайтиргич воситалари шай ҳолатга келтирилган.

Охирги маълумотларга кўра, 6151 та фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловларда 14996 нафар номзод ва 1382088 нафар фуқаролар вакиллари иштирок этган.

Сайланган маҳалла раис (оқсақол)ларининг 1076 нафари 45, 2239 нафари 45-55, 2518 нафари 55-65, 311 нафари 65-75, 7 нафари эса 75 ёшдан юқори кишилардир.

Сайловлар жорий йил 30 майгача давом этади.