Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ҚАРШИДА КИТОБГА МОНУМЕНТ ЎРНАТИЛДИ

09.07.2019 , 15:50

Қарши давлат университети рўпарасида ўрнатилган ушбу монументнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир нафақат талаба-ёшлар, балки бутун вилоят аҳолисида катта таассурот қолдирди.

Мазкур монумент қайсидир маънода мамлакатимиз бўйлаб ёшларни китобхонликка жалб этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

12 дона энг нодир асар тўплами акс этган ушбу монументда ўзига хос рамзий маъно мужассам. Бу ерда буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Шароф Рашидов, Абдулла Орипов каби аллома ва мутафаккирлар, эл ардоқлаган таниқли шоир ва ёзувчилар номлари зикр этилганки, кишида фахр туйғусини уйғотади. Бундан ташқари «жавонга» Бальзак, Шекспир, Пушкин каби жаҳон адабиётининг етакчи намояндалари ҳам киритилган.

 

ЎзА.