Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ТАВСИЯ ВА ТАЖРИБА

07.11.2018 , 9:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги халқ таълими тизимига бош­қарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш, таълим соҳасини такомиллаштириш, тизимга замонавий ахборот технология­ларини кенг жорий этиш мақсадида «Miсrosoft» компания­си томонидан Халқ таълими вазирлиги ва ташкилотлари ходимлари учун семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни Буюк Британиянинг таълим соҳасидаги жаҳонга маш­ҳур ахборот технологиялари консалтинг «Hable Education» компанияси мутахассислари Сара Манн ва Гарри Трейнор олиб боришди. Семинар мавзуси «Project Management Resource Kit» (PMRK) деб номланиб, таълим соҳасидаги мутахассис ва раҳбарларга катта лойиҳаларни самарали тарзда амалга оширишда ёрдам беради.

Ҳозирги кунда Буюк Британияда лойиҳаларни бошқариш учун «de facto» стандарти кенг қўлланилмоқда. Ушбу стандарт таълим соҳасини технологиялар орқали марказлаштиришга ёрдам бераяпти.

Семинарда Халқ таълими соҳасида амалга ошириладиган режалар ва натижаларнинг таҳлилини яратиш, ҳаётга қандай татбиқ этиш, лойиҳаларнинг бош­қарув тузилмасини тузиш масалалари кўриб чиқилди. Британиялик мутахассислар илғор дастурдан фойдаланиш юзасидан амалий тавсиялар беришди, тажриба билан ўртоқлашишди.

 

Шахноза РЎЗИЕВА

www.uzbekistonovozi.uz