Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

“БАЙРОҒИМИЗ – ФАХРУ ҒУРУРИМИЗ”

17.11.2018 , 10:00

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши банк коллежида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб “Байроғимиз – фахру ғуруримиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят партия кенгаши масъул ходимлари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи Умид Жабборов, вилоят партия кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Сухроб Неъматов, коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Очилов, тарих фани ўқитувчиси Ҳамдам Саидовлар бу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда коллеж талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан жавоблар олишди. Тадбир сўнггида фаол ўқувчиларга партия кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Мафкура ва

тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими