ДОИМИЙ ПРОПИСКА ХУСУСИДА

Таҳририятимизга келган хатларнинг бирида шундай савол қўйилган:

«Мен 21 йилдан буён Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 279-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилик қиламан. 4 фарзандим ва турмуш ўртоғим билан Тошкентда яшаймиз. Бироқ доимий пропискага эга эмасмиз. Халқ таълими вазирлиги орқали доимий рўйхатга қўйилишим мумкинлиги ҳақида эшитдим. Агар шундай бўлса қаерга, қай тартибда мурожаат қилишим керак?

Д.Қурбонова,

Тошкент шаҳри.»

 

Жавоб: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатнинг 11-бандида давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.

Мактаблар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига киради ва шу сабабли Сиз доимий прописка масаласида Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишингиз лозим.

 

Дилмурод Ражабоев,

Адлия вазирлиги масъул ходими.

Теглар

qurultoy
← Рўйхатга қайтиш