Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ХИТОЙ ЕВРОПАЛИК САЙЁҲЛАР УЧУН ЭНГ ЯХШИ ЙЎНАЛИШ

17 Июл 2017

Италия ilSole24ore нашрининг таҳминига кўра Ўзбекистон Хитой билан бир қаторда саёҳатлар учун ёқимлилиги бўйича европаликлар учун биринчи ўринда туради.

Мақолада Ўзбекистон асосий бешта мезон бўйича : “алмаштириш курси”, “мамлакат хавфи”, “иқлим”, “авиачипталар учун нархлар”, “ҳаёт қиймати” Хитой билан бир қаторда жаҳонда Европаликлар учун 1 - 2 ўринни эгаллайди. Ушбу рейтинг британиянинг The Economist журнали ва Numbeo порталининг “Жаҳон мамлакатларида халқ истеъмоли молларининг нархлари” бўлими бўйича берилган маълумотлар базаси асосида ҳисобланган .

«lg» компаниясининг бозорлар бўйича стратеги Филиппо Диодович тасдиқлашича ЎЗбекистон европаликлар учун фойдали алмаштириш курси, халқаро авиаучишлар учун кам ҳаражатлар ва, айниқса, яшаш арзонлиги инобатга олиниб , энг ёқимли жойлардан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз газета ilSole24ore Италияда энг машҳур ва ишбилармонларнинг етакчи газетасидир. Ҳар кунлик тиражи 158, 3 минг нусха ва 87 мингта электрон обуначиларига эга.

 

Манба: ut.uz

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил