Халқаро кузатувчилар миссияси вакиллари билан учрашув

 

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг мажлислар залида МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилар миссияси вакиллари Екатерина Голоулина, Евгений Козяк, Юлия Анисимова, Станислав Ткаченко билан партия вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов партия фаолияти, дастурий мақсад ва вазифалари, сайловларга тайёргарлик ва тарғибот жараёнлари ҳақида атрофилича гапириб берди.

МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилар миссияси вакиллари номзодларни танлаш ва рўйхатга олиш ишлари қандай ташкил этилгани, Сайлов кодексидаги меъёрлар аҳамияти, сайловолди тарғиботи давомида қанақа тарғибот усуллари ва воситаларидан фойдаланилаётгани, сайлов жараёнида партия кузатувчилари иши қай тартибда ташкил этилиши ҳақида саволлар билан мурожаат қилди.

Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш