Хонқадаги депутатлардан аҳоли мамнун

Тан олиш керак, юртимизнинг айрим чекка туман ва қишлоқларида транспорт-коммуникация тизими етарли даражада ривожланмаган ёки тартибга солинмаган ҳолатлар талайгина. Бунинг сабаби, энг аввало, мавжуд имкониятдан тўғри ва самарли фойдаланишдаги эътиборсизликдир.

Худди шундай муаммо яқин-яқингача Хонқа тумани “Наврўз” маҳалласи аҳолисини ҳам қийнаб келаётган эди. Халқ демократик партиясининг Хонқа тумани Кенгаши депутати Комилжон Ҳўсиновнинг аҳоли мурожаатига ҳозиржавоблиги билан мазкур муаммога ечим топилди. Ҳозирда депутат сўрови асосида “Наврўз” маҳалласига “Бунёд йўловчи ташиш” МЧЖ томонидан автобус қатнови йўлга қўйилди.

Бугунги кунда мазкур маҳалладан туман марказига тонгги соат 6-00дан кечки 20-00га қадар ҳар 30 дақиқада автобус қатнаб турибди.

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Бекчанбой Маҳмудов “Намуна” қишлоғи, “Туркистон” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаро Тўхтавой Тожиевга ногиронлик аравача олиб беришда амалий ёрдам кўрсатди.

Депутат Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига депутат сўрови билан чиқди. Навбати билан Тўхтавой Тожиевга ногиронлик арвачаси берилди.

Даврон Жуманиёзов, Искандаров Умрбек Отабек ўғли, Раҳмонов Қаҳрамон Қадамбой ўғли Намуна қишлоғи, “Туркистон” маҳалласида яшовчиларни Хонқа таъмирлаш ва тиклаш ҳизмати давлат унитар корхонасига ишга жойлашишларида амалий ёрдам кўрсатди.

 

Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш