Шаҳрисабз ёшлар форуми ёшларни қувонтирди

 

Ўзбекистон ХДП ва “Олтин қанот” волонтёрлар жамоаси ҳамкорлигида 6-7 май кунлари Шаҳрисабз шаҳрида “Шаҳрисабз ёшлар фестивали-2023” бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль республикамизнинг барча вилоятларидан келган 150 дан ортиқ фаол ёшларни бир ерда жамлади.

Фестивал давомида янгиланган Конституция, унда белгиланган ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчлар, ёш авлоднинг Ватанимиз тараққиёти йўлида ўз мақсад ва ғояларини беками-кўст рўёбга чиқаришида юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсати муҳим омил бўлаётгани, шунингдек, ёшлар фестивалининг мақсад-вазифалари ва мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шаҳрисабз ёшлар фестивали кўтаринки кайфиятда ўтди. Унда ёшлар халқаро грантлар, волонтёрлик, ИТ, "Келажак лидерлари" ва ёшлар сиёсати йўналишлари бўйича янги билимларга эга бўлишди. Икки кунлик форум давомида иқтидорли ёшларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. “Шаҳрисабз ёшлар фестивали-2023” якунида Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш