ЎзХДПдан Президентликка номзоднинг ишончли вакили Қарши шаҳрида учрашув ўтказди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Қашқадарёдаги ишончли вакили Олим Равшанов Қарши шаҳридаги 4-ўрта таълим мактабида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Номзоднинг ишончли вакили Олим Равшанов йиғилганларга номзод сайловолди дастурида белгиланган ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Жумладан, ишончли вакил сайловчиларга дастурда назарда тутилган эҳтиёжманд шахсларга ажратилаётган моддий-ижтимоий ёрдам маблағларининг манзилли ва мақсадли етиб бориши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари, пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш кабилар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Шунингдек, учрашувда сайловчилар берган саволларга ишончли вакил томонидан бафуржа жавоблар берилди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш