Президентликка номзоднинг ишончли вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Мавжуда Ҳасанова Узун туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Номзоднинг ишончли вакили Мавжуда Ҳасанова йиғилганларга номзод сайловолди дастурида белгиланган ташаббуслар билан таништирди.

Хусусан, номзоднинг сайловолди дастуридаги мактаб ўқув дастурларида чет тиллари ва ИТ бўйича ўқув соатларини кўпайтириш, давлат ҳисобидан олий таълим олиш тизимини такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг таълим олишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кабилар ҳақида батафсил маълумот ва тушунтиришлар берди.

Шунингдек, ишончли вакил учрашувда сайловчилар берган саволларга батафсил жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш