Номзод ишончли вакилининг Бухородаги учрашувлари давом этмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Зулфия Туева Ромитан туманидаги мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Ишончли вакил Зулфия Туева сайловчиларни номзод сайловолди дастуридаги ташаббуслар билан атрофлича таништирди. Хусусан, ишончли вакил дастурдаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ташаббуси бўйича йиғилганларга бафуржа тушунтиришлар берди.

Учрашув сўнггида ишончли вакил Зулфия Туева сайловчиларнинг дастур бўйича саволларига батафсил жавоблар берди.

 

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш