Партия томонидан фаол қатнашчилар тақдирланди

 

“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Мафтункор ранглар жилоси-2023” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли болалар иштирок этди.

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда 2018 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Танловда ҳудудларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашди.

Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Тадбир сўнггида фаол қатнашчилар Ўзбекистон ХДПнинг эсдалик совғалари билан тақдирлади.

 

 

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш