Фаоллар аниқланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорига кўра, вилоятдаги энг фаол туман ва шаҳар кенгашлари аниқланди.

Партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари билан яқин алоқаларни таъминлаш, тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали олиб бориш, жойлардаги партия электорати вакилларини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ижобий ечимини топишда муваффақиятли фаолият олиб борган депутатлик гуруҳлари аниқланиб, тақдирланди.

Йил якунлари бўйича Чирчиқ шаҳар кенгаши 1-ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, Оммавий ахборот воситаларида фаол бўлган, Хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлашда ташаббускор, энг кучли депутатлик корпуси сингари йўналишларда ҳам самарали фаолият кўрсатган кенгашлар эътироф этилиб, партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш