Фуқаролар мурожаати эътиборсиз қолмади

 

Фарғона вилояти, Фарғона тумани “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонова, туман ҳокими, халқ қабулхонаси мудири ҳамда тумандаги барча сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхона етакчилари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида қабул ташкил этилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Қабуллар жараёнида жами 75 нафар фуқародан 40 дан зиёд масалада мурожаат бўлди. Мурожаатлар даволаниш, кўмир ёқилғиси ва ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни шағаллаштириш, уй-жойини таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалаларга тааллуқли. Эътиборлиси, 10 дан зиёд фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Хусусан, фуқаро Севара Назарова турмуш ўртоғи онкологик бемор Дилшоджон Назаровни даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатига, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдам ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, Комилахон Пўлатова кўчаларни шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожааатини туман “Ободонлаштириш” бўлими ўз назоратига олди.

Муслимахон Азизованинг газ балон билан таъминлашда қилган мурожаатига жавобан тумангаз раҳбари томонидан балон ажратилди.

Шунингдек, фуқаро Мунтазам Хошимова, Назокат Авазхўжаева, Рохилахон Турғунова кўмир ёқилғиси масаласида кўмак сўради. Уларнинг масаласи ҳам жойида ҳал этилди ва шу куннинг ўзида уларга кўмир етказиб берилди.

Ишга жойлашишда ёрдам сўраган фуқаро Зарифжон Зокиров, Нилуфар Ашурматова туман ташкилотларига ишга жойлаштирилди.

Қабуллар якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш