Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори томонидан Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди. Лойиҳа меҳмони сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Хасанова ва Тошкент шаҳар кенгаши раиси Н. Эшметова иштирок этди.

Давра суҳбати тарзида ташкил этилган мулоқотда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қуватлаш йили, Ёшларга оид давлат сиёсати, бугунги кунда партия ёшлар билан олиб бораётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги фармони лойиҳалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ мулоқотда ёшларнинг саволларига лойиҳа меҳмонлари ва ёшлар сектори раҳбари томонидан жавоблар берилди. Учрашув якунида 10 нафар фаол ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди ҳамда онлайн олимпиада ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш