Қиз бола тарбияси – жамият тарбияси

 

Ўзбекистон ХДП Паркент туман кенгаши томонидан “Бешкаппа” маҳалла ҳудудидаги 46-мактаб билан ҳамкорликда “Қиз бола бўлғуси оила бекаси” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда сўзга чиққан вилоят кенгаши раиси ўринбосари А. Содиқов, Хотин-қизлар ва ёшлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи С. Аҳмедовалар фарзанд тарбияси, унинг жамият равнақида тутган ўрни ва роли ҳақида сўзлаб беришди.

Қиз бола назокатли, иффатли, иболи, оқила, меҳрибон бўлиши лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида мактабда ташкил этилган “Қизларжон клуби” аъзолари томонидан “Келинлар қўзғолони” саҳна кўринишининг замонавий талқинда ижро этилиши мавзуни янада мазмунан бойитиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Шунингдек, 5 нафар хотин-қиз ХДП аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш