Қиз бола бўлғуси оила бекаси

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз муҳандислик-технология институти академик лицейида “Қиз бола бўлғуси оила бекаси” лойиҳаси доирасида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят кенгаши масъул ходимлари, кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритаётган гинеколог ва бошқа мутахассислар, академик лицей ўқувчилари иштирок этди.

Мутахассислар томонидан ҳозирги кунда ёшларимиз ҳаётида учраётган эрта ва қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, улар билан боғлиқ салбий ҳолатлар ва унинг оқибатлари ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.


Йиғилиш якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, жавоблар олишди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш