Ёшлар парламенти аъзоси Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан самимий суҳбат қурди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Хуршиджон Акрамов ЎзХДП Қўқон шаҳар Кенгаши вакиллари билан биргаликда Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйига борди. Ёшларни ижтимоий, сиёсий ва моддий қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу йўқлов тадбирида ушбу муассасада тарбияланаётган йигит-қизлар билан самимий суҳбат уюштирилди.

Ўзаро мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари илм-фанни ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар юзасидан бир қатор таклифларини баён қилишди.

Илмга чанқоқ ёшларимиз кимё, биология, математика ва физика фанларини чуқурлаштирилган тизимда тўгараклар ташкил этилиши ва келажакда фан олимпиадаларида қатнашиш истаги борлигини билдиришди. Бу таклиф юзасидан, Қўқон шахридаги, 5 та олий ўқув юртлари билан 3 томонлама келишувлар амалга оширилиши режалаштириб олинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Ёшлар парламенти
← Рўйхатга қайтиш